«Бавария» Ямалнинг иқтидорини анча аввал пайқаган

«Бавария» Ямалнинг иқтидорини анча аввал пайқаган

«Бавария» икки йил аввал Ламин Ямалга қизиққан эди.

"Sky Sports" хабарига кўра, Мюнхен клуби «Барселона» вингерига 14 ёшида эътибор қаратган. «Бавария»нинг собиқ етакчилари Ҳасан Салиҳамиджич ва Марко Неппе уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Улар Ламиннинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини Жамол Мусиала каби баҳолаган.

2022 йилда немис клуби собиқ директори Неппе Ямалнинг ўша пайтдаги агенти Иван де ла Пена билан учрашди. Бироқ трансфер амалга оширилмади, чунки футболчи «Барселона»ни тарк этиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!