Aтоқли шоир Махтумқули ҳақида фильм яратилади
![Aтоқли шоир Махтумқули ҳақида фильм яратилади Aтоқли шоир Махтумқули ҳақида фильм яратилади](/photos/news/VEhlU5FyQJ2BFgx.jpeg)
Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида атоқли шоир ва мутафаккир Махтумқули ҳақида фильм яратилади.
Бугун Ренессанс киноуйида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Туркманистон телевидение, радиоэшиттириш ва кинематография бўйича давлат кўмитаси раиси ўринбосари Аннасахет Какаев ҳамда Ўғузхон номидаги «Туркманфильм» киностудияси директори ўринбосари Сахисалих Байрамов билан онлайн учрашув ўтказди.
Унда шунингдек, Агентлик директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Одилов ва кинорежиссёр Музаффархон Эркинов иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" Қарори ижросини таъминлаш бўйича музокара олиб борди. Унга кўра, давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон ва Туркманистон кино усталари ҳамкорлигида Махтумқули Фироғийга бағишланган бадиий фильм яратиш муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, икки давлат ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ва кино кунларини ўтказиш, фестиваллардаги иштирок ва бошқа шу каби масалалар борасида сўз борди.