Аргентина президенти мамлакатдаги ягона давлат ахборот агентлиги ёпилиши ҳақида эълон қилди

Аргентина президенти мамлакатдаги ягона давлат ахборот агентлиги ёпилиши ҳақида эълон қилди

Хавьер Милейнинг сўзларига кўра, "Теlam" давлат ахборот агентлиги сўнгги йиллардаги фаолияти давомида собиқ президент Киршнернинг манфаатларини ифода этган.

"Теlam" мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз мухбирларига эга ягона ОАВ ҳисобланади.

"Теlam" вакилларининг таъкидлашича, агентликнинг фаолият юритиши ахборот оқими учун жуда муҳим, чунки мамлакат ва бутун дунё бўйлаб асосий оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар Аргентина ҳақидаги хабарларни "Теlam" маълумотлари асосида тайёрлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!