АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги «Vатаn» ўзбекистонликлар маданият маркази янги бинода фаолият юритади

АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги «Vатаn» ўзбекистонликлар маданият маркази янги бинода фаолият юритади

АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги «Vатаn» ўзбекистонликлар маданият маркази биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Маросимда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги вакиллари, АҚШдаги ўзбек диаспора ташкилотлари раҳбарлари ва фаол юртдошларимиз қатнашди.

Марказ раҳбари Шуҳрат Қодиров тадбирдаги нутқида, эндиликда доимий манзилга эга бўлган «Vатаn» маданият марказида ўзбек жамоатчилиги иштирокида юртимиз тарихи, халқимиз анъана ва урф-одатларини асраб-авайлаш мавзуларида муҳим тадбирлар ва ижодий кечаларни ўтказиш имкониятига эга бўлганини таъкидлади.

Қайд этилишича, келгусида мазкур маскан негизида ватандошларимиз фарзандлари учун ўзбек тили ва адабиёти курслари, ёш авлодни тарихий Ватанимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган турли маърифий тўгаракларни очиш режалаштирилган.

«Vатаn» маданият маркази биносининг очилишида иштирок этганлар Америкада яшашларига қарамай, Ўзбекистон раҳбариятининг бой тарихий ва маданий меросимизни асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини алоҳида таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!