АҚШда Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШда Ўзбекистон фуқароси 19 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШда Ўзбекистон фуқароси болалар порнографиясини сақлагани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Флоридада 39 ёшли ўзбекистонлик болаларнинг жинсий зўравонлик материалларини сақлагани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. Файллар унинг телефонидан топилган, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида Ўзбекистон фуқароси Султон Нуриев АҚШга учиб кетган. Божхона чегара хизмати ходимлари унинг мобил телефонини тинтув қилишди. Қурилмада болаларнинг жинсий тасвирлари топилган.

Суд-тиббий экспертиза текшируви шуни кўрсатдики, у ушбу материалларни Ўзбекистонда бўлганида олган. Нуриев интернетда ўзини 12 ёшли боладек қилиб кўрсатиб, вояга етмаган қизларни унга шаҳвоний суратларни юборишга мажбурлаган.

Флорида округ суди ўзбекистонлик педофилни 19 йилга озодликдан маҳрум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!