АҚШ: Россия ва Хитойнинг вакциналарига ишониб бўлмайди!

АҚШ: Россия ва Хитойнинг вакциналарига ишониб бўлмайди!

Россия коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга шошилди.

"Москва буни сиёсий амбицияларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширди ва соғлиқни сақлаш муаммолари эътиборсиз қолдирилди", – деди AҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Унинг фикрига кўра, Хитой ҳам худди шундай қилди.

«Биз руслар ва хитойликлар ушбу тиббий вакциналарни бозорга олиб чиқишга шошилиб, тиббий ютуқ эмас, балки сиёсий, дипломатик ютуққа эришмоқчи эканлигини биламиз. Бу дунёнинг асосий манфаатларига жавоб бермайди", — деди Помпео.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарга нисбатан "ишонманг, балки текширинг" тамойилига амал қилиш керак. Aгар бозорда самарали бўлмаган вакциналар мавжуд бўлса, бу янги муаммоларга ва ундан ҳам кўпроқ одамларнинг ўлимига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!