АҚШ астронавтлари 2024 йилда Ойга қўнади

АҚШ астронавтлари 2024 йилда Ойга қўнади

АҚШ 2024 йилда астронавтларни Ойга жўнатиш ва бироз вақт у ерда қолдиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Майк Пенс маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

«Бу галги Ойга парвозимиз оддий ташриф бўлмайди: у ерда қолмоқчимиз. Орттирилган тажриба эса келгусида инсонни Марсга юборишда асқотади», — деди АҚШ вице-президенти.

Майк Пенсга кўра, Марсга парвоз ҳозирги авлод ҳаёти давомида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!