Ақлли соат эгасининг даҳшатли жиноятини фош қилди

Ақлли соат эгасининг даҳшатли жиноятини фош қилди

Греция полицияси ўз уйидаги ақлли соат туфайли хотини ва итини ўлдирган жиноятчини топди. Эркак дастлаб баҳона ўйлаб топди, кейинчалик уни ақлли соати "фош қилди". Шундан сўнг, у қилган ишига иқрор бўлди, деб хабар бермоқда Vice.

Май ойида 33 ёшли Бабис Анагностопулос полицияга қўнғироқ қилиб, унинг уйига ўғрилар кириб келганиниайтди. Унга кўра, жиноятчиларнинг қуролланган тўдаси уни боғлаб, 20 ёшли хотини ва итини ўлдирган, шунингдек, катта миқдордаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаган. Бироқ, келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари уйда ҳақиқатан ҳам ўғрилар борлиги тўғрисида ҳеч қандай далил топмадилар.

Тергов давомида полиция Анагностопулоснинг ақлли соатларидан маълумот олди ва унинг терговни алдаётганлигини тушунди. Қурилмадаги датчикларга қараганда, эркак илгари боғлаб қўйилганлигини даъво қилган бўлса-да, тун бўйи ўзи уйда ҳаракат қилган.

Бундан ташқари, терговчилар қотил рафиқаси ўлимидан уч соат олдин уй хавфсизлик тизимини ўчириб қўйганлигини аниқладилар. Натижада, эркак ўз айбини тан олди. Унга қарши бир нечта айбловлар, жумладан, унинг рафиқаси ва итини ўлдиришда, шунингдек терговга била туриб ёлғон кўрсатма берганликда айбланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!