Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши
![Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши](/photos/news/WhSR99Y9yOq0YkO.jpeg)
🔍 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилади.
📈Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик апрель ойида ўсди. Шундай қилиб, апрель ойида битимлар сони 11,2 фоизга ошиб, савдолар 20 мингта битимни ташкил этди.
📉 Апрель ойида пойтахтнинг ижара бозори яна пасайиш динамикасини кўрсатди. Харид қилиш фаоллиги 4,6%га камайди ва 1 квадрат метр уй-жой нархи 8,3 долларни ташкил этди.
📉 Нархлар энг кўп пасайган ҳудудлар Яшнобод 11,6%, Яккасарой 11,1% ва Шайхонтоҳур 10,5% бўлди.
📈Апрель ойида иккиламчи уй-жой нархи 0,7%га бироз пасайди, йиллик кўрсаткичларда эса иккиламчи уй-жой нархи 11,6%га ошди.
📈Пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди.
🌆 Умуман олганда, йил давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 13%га ўсди.