Ангренда кўмир ортилган вагонларга ҳужум қилинди

Ангренда кўмир ортилган вагонларга ҳужум қилинди

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни усти ярим очиқ 50 та вагонларда кўмир маҳсулотлари “Ангрен – Оҳангарон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда “Облиқ” темир йўл бекатида 4 та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган.

Вагонлар узилгандан сўнг ҳаракат таркиби Оҳангарон йўналиши бўйлаб давом этиб кетган.

Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-тарож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган.

Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.

Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!