Ана холос! Фирибгар аёл сотувчини гипноз қилиб, пулларини ўмариб кетди (видео)

Ана холос! Фирибгар аёл сотувчини гипноз қилиб, пулларини ўмариб кетди (видео)

Москвадаги Пятёрочка супермаркетида антиқа фирибгарлик содир бўлди. Бу ҳақда 360 канали хабар тарқатди.

Видеода кўриш мумкинки, аёл аллақандай ёлғонларни айтиб, ҳамёнидан сотувчига пул узатади. Кейин ўша пулларни қайтиб олади. Кейин нимадир бўлади-ю, сотувчи йигит кассадан бир пачка пул чиқариб, аёлга беради. Аёл эса супермаркетдан чиқиб кетади.

Қизиғи, сотувчи йигит бу воқеани эслай олмайди. Йўқотилган 15-17 минг рубль маблағни эса маошидан тўлашга мажбур бўлади.

Айни дамда сотувчи полицияга шикоят хати ёзган. Қидирув ишлари бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!