200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар М777 гаубицаларидан фойдаланиш бўйича машғулотларини якунлади

200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар М777 гаубицаларидан фойдаланиш бўйича машғулотларини якунлади

200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар Украинага Ғарб иттифоқчилари томонидан тақдим этилган М777 гаубицаларидан фойдаланиш бўйича тайёргарлик машғулотларини якунлади, деди Пентагон матбуот котиби Жон Кирби.

150 дан ортиқ украиналик аскарлар тегишли машғулотлардан ўтмоқда.

Аввалроқ Кирби америкалик ҳарбийлар Украинадан ташқарида украиналик аскарларга касбий тайёргарлик дарсларини ўтаётгани ҳақида хабар берган эди.

Шу тарзда, 15 нафар украиналик ҳарбий хизматчи Q-64 мобил ҳаво ҳужумига қарши мудофаа радар тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқув курсларини тамомлади, 60 нафари М-113 бронетранспортёрларидан фойдаланиш бўйича ўқув курсларини тамомлади ва яна 50 нафарга яқин киши ҳозирда ўқитилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!