173 невара ва чеваралар 100 ёшга кирган бувисини таваллуд куни билан қутлашди

173 невара ва чеваралар 100 ёшга кирган бувисини таваллуд куни билан қутлашди

Американинг Шимолий Каролина штатида яшовчи Жулия Ли Келли 100 ёшини катта оиласи билан нишонлади, деб хабар беради CNN.

Маъкумотларга кўра, оила аъзолар коронавирус сабаб бувиси ёнига яқинлашмаган ҳолда машиналар ёрдамида унинг уйи олдидан ўтиб табриклашган.

Оиласининг олтинчи авлодини ҳам кўрган Жулия 5 онанинг онаси, 30 невара, 88 чевара, 49 эвара ҳамда ва битта панневаранинг бувисидир.

Оила дастлаб туғилган кунни ижарага олинган уйда нишонлашни режалаштирган. Бироқ, чеклов чоралари туфайли ушбу режалар бекор қилинган.

“Биз унинг олдига жуда кўп одамлар келишини хоҳламадик. Аммо қандай қилиб 100 ёшни нишонламаслигимиз мумкин”, дейди неваралардан бири Келли Окли.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!