15 мингдан ортиқ бола Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбони бўлди

15 мингдан ортиқ бола Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбони бўлди

Исроилнинг Ғазо секторида 2023 йил 7-октабрдан бери давом этаётган агрессияси натижасида анклавнинг 15103 нафар вояга этмаган аҳолиси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Фаластин Қизил ярим ой жамиятининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилади.

Нашрнинг қайд этишича, етти ой давомида Исроил қўшинлари Ғазога ҳаво, денгиз ва қуруқликдан зарбалар бериб келмоқда.

Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 35 233 кишига етди, яна 79 141 киши жароҳат олди. Бу ҳақда кеча Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!