13 украиналик бола ўз ватанига қайтди- Ермак

13 украиналик бола ўз ватанига қайтди- Ермак

Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Россияда ёки унинг назорати остидаги ҳудудларда қолган 13 нафар украиналик бола ўз ватанларига қайтганини маълум қилди.

Ермакнинг сўзларига кўра, 7 нафар бола ва уларнинг оилалари Россия назорати остидаги ҳудудлардан қайтган, яна 6 нафари «Bring Kids Back UA» дастури доирасида қайтарилган. Андрей Ермак унинг қайтишига воситачилик қилгани учун Қатар ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.

22 май куни Россиядаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган олти нафар ўғил бола, жумладан, икки ака-ука Москвада ватанларига қайтишни кутаётганини ёзди. Улар Қатар элчихонасида оилалари билан учрашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!