10 нафар ҳоким ёрдамчисига чора кўрилди

10 нафар ҳоким ёрдамчисига чора кўрилди

Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда айрим мансабдорлар томонидан муддатлар бузилаётгани аниқланди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига кўра, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш бўйича аризасини кўриб чиқиб, унинг фаолияти ва имкониятларини ўрганиши, фотоҳисобот ва жойлашув харитасини илова қилган ҳолда 5 кун ичида Ягона электрон платформага тавсия ёки рад хулосасини киритиши шарт.

Бироқ, баъзи ҳоким ёрдамчилари томонидан мазкур талаб ўз вақтида бажарилмагани сабабли айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари ўз муддатларида кўриб чиқилмади.

Жумладан, Наманган вилоятидаги 10 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 80 дан ортиқ ана шундай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Мисол учун, Учқўрғон туманида фаолият юритувчи “Келажак-М” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг кредит ажратиш ҳақида Ягона электрон платформа орқали йўллаган аризаси белгиланган муддат 31 кунга бузилган ҳолда кўриб чиқилган. Мазкур ҳолатлар сабаб мансабдорларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!