Зуҳра Солиева Юлдуз Усмонованинг "Кики"сига эътироз билдириб балога қолди

Зуҳра Солиева Юлдуз Усмонованинг "Кики"сига эътироз билдириб балога қолди

Таниқли актриса  Зуҳра Солиева Юлдуз Усмонованинг Шахриёр билан куйлаган дуэтини танқид қилиб балога қолди. Бу ҳақда "sayyod.com" сайтида қуйидаги мақола чоп этилди.

"Шахриёр билан дуэт тарзида  Юлдуз Усмонова  Drake нинг "In My Feelings" ёки  'KIKI! DO YOU LOVE ME! қўшиғини дуэт тарзида қайта куйлаб унга студияда суратга олинган трек клипни тақдим этиб халққа ўзига хос тарзда ижодий жавобни ҳам тақдим этган кўринади. Ўзбекистондаги "Кики челленж"ини бошлаб берган хоним Ибрагимовнани шу дуэт қўшиғини қўйиб унга рақсга тушишни эса қизиқчи Халима давомлаб инстаграмда тарғибот ўтказишни бошлади. Дунё миқёсида ушбу челленж оқибатида фожеаю фалокатлар ҳам рўй бераётгани сир эмас. Бизда эса бу билан боғлиқ илк жанжал...
Юлдуз Усмонованинг ушбу дуэти изоҳига таниқли қизиқчи актриса Зуҳра Солиева "Шу ҳам қўшиқми?" деб жавоб ёзган ва унга Юлдузнинг фанатларидан бири Хусан исмли йигит "Ўзингни бил..." дея ҳақорот қўшиб ёзган. Унга жавобан Зуҳра Солиева шахсий хабарлар орқали у йигитни сўкиб ҳақоратлаган. 
Актриса Зуҳра Солиева бу ҳақда шундай деди: "Мен Юлдузнинг ашуласига "Ўхшамабди" деб ёзсам менинг саҳифамга кириб Хусан деган  йигит жудаям хунук  изоҳлар қолдирибди. Кейин шахсий хабар йўлладим ва қора рўйхатга киргаздим. Ўзи бу йигит доим ҳақоротли изоҳлар ёзиб провокация қиларди, индамасдим. Аслида  шу йигитни топиб жазолаш керак доим ҳақоротли изоҳлар ёзади. 

Актриса Зуҳра Солиеванинг фикрига қўшиламан. Бир тарафдан ҳар кимнинг ўз фикри бор ва кимнидир қўшиғи кимгадир мажбуран ёқиши шарт хам эмас. Инстаграм оламида эса провокаторлар жудаям кўп. Шу учун санъат оламдагиларни бундай провокацияларга юрмасликларига чорлаб қоламиз".   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!