Зоминга“Airbus А 320” ҳаво кемаси ҳам қатнай бошлайди

Зоминга“Airbus А 320” ҳаво кемаси ҳам қатнай бошлайди

II халқаро мақом санъати анжумани олдидан Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтган йили фаолиятини бошлаган аэропортга “Uzbеkistan airways” авиакомпаниясининг “Airbus А 320” русумидаги ҳаво кемаси илк техник парвозини муваффақиятли амалга оширди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тумандаги “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Зомин аэропортида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бугунга келиб аэропортда ўрта магистрал самолётларни қабул қилиш имконияти тўлалигича яратилди.

Зомин аэропорти ўтган 2023 йилда фойдаланишга топширилган ва шу вақтгача “Lеt L-410” русумидаги кичик ҳаво кемаларида “Тошкент – Зомин Самарқанд” ҳамда “Самарқанд – Зомин Тошкент” йўналишлари бўйича йўловчиларга муваффақиятли хизмат кўрсатиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, тез орада Зомин аэропортига “Airbus А 320” русумидаги ўрта магистрал ҳаво кемаларининг мунтазам авиақатновлари йўлга қўйилиши маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!