Зеленский украиналикларни қайтишга чақирди
![Зеленский украиналикларни қайтишга чақирди Зеленский украиналикларни қайтишга чақирди](/photos/news/wmyhfhTdSp1ac54.jpeg)
Зеленский украиналикларни мамлакатни тиклаш учун Ватанларига қайтишга чақирди.
"Уруш тугаганидан кейин ҳамма Украинани тиклаш учун келади, уй-жой бўлади, хавфсизлик бўлади. Биз украиналикларнинг чет элдан ҳозир қайтишларини ва Ватанимизни қайта тиклашни биргаликда бошлашни хоҳлаймиз", — деди Володимир Зеленский Берлинда Германия канцлери Олаф Шолц билан брифингда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).