Зеленский: Рус халқи саҳна кўришидир...

Зеленский: Рус халқи саҳна кўришидир...

Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путиннинг Украина президентининг гўёки «ноқонунийлиги» ҳақидаги сўзларига жавобан, Путиннинг қонунийлигини фақат Путин тан олишини, Украинада эса президентни халқ сайлашини айтди. У ўз фикрини Франция президенти Эммануэл Макрон билан қўшма матбуот анжуманида билдирди, деб ёзади Украина ОАВ.


«Президент Зеленскийнинг қонунийлигини фақат Украина халқи тан олади. Украина халқи танлайди ва мен қўллаб-қувватлаш учун жуда миннатдорман. Бизнинг халқимиз эркин. Ростини айтсам, биз бунинг учун курашяпмиз.

"Ўртоқ" Путиннинг қонунийлигини фақат ўртоқ Путин тан олади. Ва Путин Путинни танлайди. Рус халқи – саҳна кўринишидир ва уларда фақат битта актёр бор”, — деди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!