Зеленский Киевга ҳарбий ёрдамни тезлаштириш учун Европага ташриф буюради

Зеленский Киевга ҳарбий ёрдамни тезлаштириш учун Европага ташриф буюради

Владимир Зеленский Украинага ҳарбий ёрдам ажратишни тезлаштириш учун Ғарбий Европанинг бир қанча давлатларига боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Зеленский Париж ва Берлинга ташриф буюришга, шунингдек, ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда.

Қайд этилишича, Франция ва Германия ҳукуматлари вакиллари агентликка изоҳ беришдан бош тортган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!