Зангиотада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Зангиотада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. вояга етмаган ўғли Ҳ.Б. орқали Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани “Навниҳол” МФЙ ҳудудида фуқаро Д.А.га жами 200 дона “Amino methyl” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Н.С.нинг ёнидан жами 1 801 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!