Юртимизда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилиши кутилмоқда

Юртимизда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги халқаро автобус йўналишлари очилиши кутилмоқда:

  • Самарқанд—Бишкек;
  • Бухоро—Бишкек;
  • Бухоро—Остона;
  • Самарқанд—Туркистон;
  • Бухоро—Туркистон;
  • Шаҳрисабз—Туркистон;
  • Самарқанд—Душанбе;
  • Бухоро—Душанбе;
  • Тошкент—Уфа;
  • Тошкент—Краснодар.

Вазирлик ахборотига кўра, бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

2024 йил январь—апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!