Ёмғирлатиб суғориш – ҳосилдорликни оширишнинг оптимал ечими

Ёмғирлатиб суғориш – ҳосилдорликни оширишнинг оптимал ечими

Йилдан йилга сув танқислиги кузатилаётган бир вақтда деҳқон ва фермерларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан белгиланган ҳосилни етиштиришлари учун илғор технологияларни қўллаш зарурати юзага келмоқда. Шу тариқа мавжуд сув манбаларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб масаласига айланмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Далварзин» ҳудудида жойлашган «Жўрамурод Ҳотамтой» фермер хўжалиги раҳбари Жўрабек Муродов дала майдонининг 26 гектари сув тежовчи технологияни ўрнатилиши натижасида жорий йилда мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсад қилган.

Ёмғирлатиб суғориш технологиясида суғориш ишлари тўлиқ автомат тарзда амалга оширилиб, суғориш меъёрини камайтириш ёки кўпайтириш орқали тупроқнинг намиқиш чуқурлигини эҳтиёжга қараб ўзгартиради ва бунда сув дала бўйлаб бир текис тақсимланади. Ёмғирлатиб суғорилганда далада микроиқлим яратилиб, экиннинг жадал ўсиб-ривожланишига қулай шароит яратилади. Қолаверса, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситаларни сувга қўшиб бериш ҳам мумкин. Бу орқали экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштирилиб, ердан фойдаланиш самарадорлиги ортади, - дейди, фермер Ж.Муродов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!