«Яхши хабар тез тарқалади». МСК аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа — сайлов натижаси ҳақида Путиндан келган табрик юзасидан муносабат билдирди

«Яхши хабар тез тарқалади». МСК аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа — сайлов натижаси ҳақида Путиндан келган табрик юзасидан муносабат билдирди

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа «Makon Media»га берган интервьюсида сайлов натижаси эълон қилинишидан аввал билдирилган табриклар юзасидан муносабат билдирди.

«Биз — Марказий сайлов комиссияси ҳам ҳайрон қолдик бу хабарлар ҳали натижалар эълон қилинмасдан берилишига. Лекин мен ўйлайманки биз бу саволни ўша мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларига беришимиз тўғри бўлади», — дейди Қудратхўжа.

Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа «яхши хабар тез тарқалишини» айтиб ўтган.

«Шунинг учун ҳайратланмаса ҳам бўлади, менимча. Биз ҳамма номзодга тенг, холис муносабатдамиз. Ва мен бошқа кузатувчиларнинг бу гапини шарҳлай олмайман», — дея қўшимча қилди МСК аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилишдан аввал Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги «ишончли ғалабаси» билан табриклаган эди.

Маълумот учун, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев фоиз 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!