Яқин Шарқдаги можаро ҳақида сўнгги соатларда нималар маълум?

Яқин Шарқдаги можаро ҳақида сўнгги соатларда нималар маълум?

- Эроннинг Исроилга ҳужумлари тўлқини пасая бошлади, ҳужум тахминан беш соат давом этди, дея хабар берди CNN.

- Исроилда бомбадан сақланиш бошпаналарида қолиш зарурати бекор қилинди. Эроннинг ракеталар ва дронлари ҳужумидан кейин аҳолига бошпаналарни тарк этишга рухсат берилган.

- Эроннинг Исроилга ҳужумидан сўнг 31 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди, дея хабар берди "Маген Давид Адом" Исроил тиббиёт хизмати.

- Эрон зарбасидан Исроилга етказилган зарар, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, “нисбатан кичик бўлган”, деб ёзди The New York Times.

- АҚШ президенти Байден Исроилга қарши ҳужумлар Эрон, Яман, Сурия ва Ироқ ҳудудларидан амалга оширилганини ва Исроил Эрон томонидан учирилган деярли барча ракета ва учувчисиз учоқларни уриб туширишга муваффақ бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, G7 етакчилари якшанба куни Эрон ҳужумига мувофиқлаштирилган дипломатик жавоб чораларини муҳокама қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!