Японияда сунъий интеллект хавфсизлиги институти ташкил этилади

Японияда сунъий интеллект хавфсизлиги институти ташкил этилади

“NHK World-Japan” телеканали маълум қилишича, Япония Савдо ва саноат вазирлиги ҳузурида сунъий интеллект хавфсизлиги институти фаолияти йўлга қўйилади. Муассаса сунъий онгдан фойдаланиш стандарти ва хавфсизлигини баҳолаш учун хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Институтни очишдан кўзланган мақсад сунъий интеллектдан фойдаланиб ёлғон маълумот тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ таҳдидларни бартараф қилишдан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!