Япония Украинага 10 йил муддатга ёрдам имзолайди - НҲК

Япония Украинага 10 йил муддатга ёрдам имзолайди - НҲК

Япония бош вазири Фумио Кисида Италиядаги Г7 саммитида Украина президенти Владимир Зеленский билан ўн йиллик қўллаб-қувватлаш шартномасини имзолайди. Бу ҳақда Япониянинг НҲК телеканали манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳужжатда Токионинг Киевга бир қанча соҳаларда, жумладан хавфсизлик ва разведка соҳасида ёрдам кўрсатиши ҳақида сўз боради.

Келишув доирасида Япония томони ҳалокатли бўлмаган жиҳозларни етказиб бериш, украиналик аскарларни даволаш, миналардан тозалаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича мажбуриятларни олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!