Япония Украина билан ёрдам шартномасини тузишни режалаштирмоқда

 Япония Украина билан ёрдам шартномасини тузишни режалаштирмоқда

NHK телеканали тақдим этган хабарга кўра, ҳужжат бир неча кундан кейин Италияда бошланадиган G7 саммитида имзоланиши режалаштирилган. Унинг амал қилиш муддати 10 йилга мўлжалланган.

Келишув Токио томонидан Киевга хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ёрдам кўрсатиш, жумладан, ҳалокатли бўлмаган асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминлаш, яраланган украиналик ҳарбий хизматчиларни даволашда ёрдам бериш ва Украина разведкасига кўмаклашишни ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!