Япония ТИВ Ғазода халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди

Япония ТИВ Ғазода халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторидаги Ал-Шифа касалхонаси мажмуасининг Исроил армияси томонидан вайрон қилингани муносабати билан халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди.

«Бегуноҳ фуқаролар иштирокидаги ҳужумлар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий тамойилларини бузади», деди Япония Ташқи ишлар вазирлиги Анадолу агентлигининг Ал-Шифа касалхонасидаги вайронагарчиликлар ҳақидаги саволига ёзма жавобида.

Шу билан бирга, департамент «Япония учун Исроил армиясининг аниқ ҳаракатлари бўйича бирон бир қарорга келиш қийин», деб таъкидлади.

Япония барча томонлардан, шу жумладан Исроилдан халқаро қонунларга риоя қилишни талаб қилишда давом этади, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!