Янги Наманганда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Янги Наманганда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Ф-Р.” МЧЖ раҳбари Х.Р. “Маънавият” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 647,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Й.Ш.” фермер хўжалиги раҳбари К.Й. 2 дона сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 118,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!