Яман яқинида кучли зилзила юз берди

Яман яқинида кучли зилзила юз берди

Яман яқинида 5,9 магнитудали зилзила юз берди.

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, зилзила 20:29 да Араб денгизида, мамлакатнинг Сокотра оролидан 360 км жануби-шарқда қайд этилган. Ер ости силкинишлари манбаи 10,2 км чуқурликда жойлашган.

Қуруқликдаги вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Минтақада цунами хавфи эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!