Хориж фуқаролари 14 000 АҚШ долларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди

Хориж фуқаролари 14 000 АҚШ долларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 18:40 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан АХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент-Алмата” йўналиши бўйича учиб кетаётган, чет эл фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли ҳамён тегишли тартибда кўздан кечирилди. Ҳамён ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган 7100 АҚШ доллари (бугунги кундаги қиймати 89 млн 701 минг сўм) борлиги аниқланди.

Шунингдек, худди шу рейс билан учиб кетаётган хориж фуқаросининг қора рангли ҳамёни ҳамда шимининг чўнтагидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган 7100 АҚШ доллари (бугунги кундаги қиймати 89 млн 701 минг сўм) борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!