Хитойликлар қурол ярмаркасида Россия ва АҚШни ортда қолдирди

Хитойликлар қурол ярмаркасида Россия ва АҚШни ортда қолдирди

Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқарувчиларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди ва унда асосий ўринни Хитой вакиллари эгаллаб, жуда кўп сонли қуролларни намойиш этишди. Улар ҳаво шоусини ҳам намойиш этишди.

Хитой павильони 4668 квадрат метр майдонни эгаллаб, барча рақобатчиларни ортда қолдирди - Туркия иккинчи ўринда қолди. АҚШ ва Россия анча орқада эди.

ХХР учувчисиз учиш аппаратлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, кемаларга қарши ракеталар, ҳаво-ер ракеталари ва бошқаларни тақдим этди. Бундан ташқари, улар Ж-10 самолётининг имкониятларини кўрсатишди.

Россия дронлар, зирҳли техникалар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа янги техникаларни тақдим этди.

Украинадаги кенг кўламли уруш фонида Россия қуролларига қизиқиш заифлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!