Хитой, Саудия Арабистони ва Индонезия Европа Иттифоқини Россия активларини мусодара қилишдан воз кечишга чақирмоқда — Politico

Хитой, Саудия Арабистони ва Индонезия Европа Иттифоқини Россия активларини мусодара қилишдан воз кечишга чақирмоқда — Politico

Бу уч давлат Европа Иттифоқи вакилларига мурожаат қилиб, Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишни талаб қилаётган "АҚШ ва Буюк Британиянинг босимига қарши туришга" чақирди, дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.

Газета манбаларидан бирига кўра, Хитой, Индонезия ва Саудия Арабистони Россиянинг музлатилган давлат активларининг мусодара қилиниши намунавий ҳолат бўлишидан ва "кейингиси" ўзлари бўлиши мумкинлигидан қўрқишaди.

Бу давлатлар, шунингдек, Россия активларининг мусодара қилиниши Россиянинг Украина билан урушини янада узайтиради ва уларни можарода тарафлардан бирини танлашга мажбур қилади, деб ҳисоблаши мумкин, дея қайд этади Politico.

Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш бошланганидан бери Ғарб давлатларида Россиянинг 280 миллиард еврога яқин маблағи музлатиб қўйилган. Маблағларнинг катта қисми, тахминан 210 миллиард евро Европа Иттифоқига тўғрибкелади. ЕИ расмийлари ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятини 2022 йилнинг кузидан бери муҳокама қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!