Хитой компанияси Фарғонада қуввати қуёш фотоэлектрик станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғонада қуввати қуёш фотоэлектрик станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғонада қуввати 500 МВтлик қуёш фотоэлектрик станциясини қуриши мумкин. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманида жойлашган “Фарғона Ясин қурилиш моллари” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбарлари Гуан Жонг Ву ҳамда Эркин Маҳмудовларни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятига 200 млн доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритган Хитойнинг Shaanxi Xiangsheng Industrial Group Co. Ltd компанияси томонидан ўзи ҳаммуассислигидаги “Фарғона Ясин қурилиш моллари” корхонасига чегарадош ҳудудда қуввати 500 МВтлик қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Фарғона Ясин қурилиш моллари” корхонаси томонидан вилоятимизда замонавий қурилиш материаллари кластери ташкил этиш, шунингдек, қурилиш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!