Хабиб ўз китоби тақдимотини ўтказади

Хабиб ўз китоби тақдимотини ўтказади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомдоев ўзининг автобиографик китоби нашрдан чиқишини маълум қилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

"KhabibTime" номли автобиографиям тайёр ва чоп этиш учун топширилди. Бу ҳақида сизларга эълон қилаётганимдан мамнунман.

Ушбу китоб устида икки йил давомида ишладик. Заур Курбанов билан бирга китоб ёзишни бошлаганимизда икки йилдан сўнг UFC чемпионига айланишимга ишончим комил эмасди. Ўшанда менга "Китоб ёзиш учун ҳали эрта эмасми, бунинг учун чемпион бўлиш лозим" деган гапни айтишганди. Умуман олганда танқидлар етарли бўлганди. Бу таваккал эди. Энди эса бу китоб дунё юзини кўришга ҳақли.

Китоб тақдимотини ҳаяжон билан кутмоқдаман. Тақдимот 26 ноябрь куни Москвадаги "Synergy Global Forum" бизнес-форумида ўтказилади", - деб хабар қолдирган спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!