WFP Ғазо сектори шимолига ёрдам етказиб беришни тўхтатди
![WFP Ғазо сектори шимолига ёрдам етказиб беришни тўхтатди WFP Ғазо сектори шимолига ёрдам етказиб беришни тўхтатди](/photos/news/KfCXXVW7H7xFhBr.jpeg)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Ғазо сектори шимолига озиқ-овқат ёрдами етказиб беришни шартлар ёрдамни хавфсиз тақсимлаш имконини бермагунча тўхтатишга қарор қилди.
🎖 Аввалроқ Исроил армияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш билан шуғулланувчи Яқин Шарқ агентлигига (UNRWA) тегишли юк машинасини ўққа тутган эди.
Ташкилот ҳисоботида Ғазода очлик ва касалликларнинг тез ортиб бораётгани, озиқ-овқат ва тоза сув танқислиги аёллар ва болаларнинг овқатланиши ва иммунитетига таҳдид солаётгани, ўткир тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари кўпайишига, шунингдек, очликдан ўлимга олиб келгани қайд этилган.
👶 БМТ WFP ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ҳисоботига кўра, Ғазо шимолида 2 ёшгача бўлган ҳар олтинчи бола ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.