Винисиус 1 йилдан буён Бразилия терма жамоаси учун гол ура олмаяпти

Винисиус 1 йилдан буён Бразилия терма жамоаси учун гол ура олмаяпти

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасидаги голсиз сериясини давом эттирди.

23 ёшли футболчи Америка кубоги гуруҳ босқичи 1-турида Коста-Рика терма жамоасига қарши ўйинда (0:0) пентакампеонлар таркибида асосий таркибда майдонга тушди, аммо ўзини кўрсата олмади ва 71-дақиқада алмаштирилди.

Винисиус Бразилия терма жамоаси сафида қаторасига 9 ўйиндан бери гол ура олмаяпти. "Реал Мадрид" юлдузининг терма жамоадаги сўнгги голи ўтган йилнинг 17 июнига тўғри келган - ўшанда форвард Гвинея билан ўртоқлик учрашувида (4:1) гол урган эди. Агар фақат расмий ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Бразилия ҳужуми етакчиси ЖЧ-2022 Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйиндан кейин умуман гол ура олмади.

Умуман олганда, Винисиус Бразилия терма жамоаси сафида 31 марта майдонга тушиб, бор-йўғи учта гол урган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!