Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 6 та медаль билан якунлашди

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини 6 та медаль билан якунлашди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида олти кун давом этган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.

Мусобақада Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди. Спортчиларимиз Осиё биринчилигини умумий 6 та медаль билан якунлашди.

Совриндорлар билан танишинг:

Катталар:

Кумуш: Никита Цветков (Чиқариб юбориш)

Кумуш: Маргарита Мисюрина (Очко тўплаш)

Кумуш: Ольга Забелинская/Нафосат Козиева (Медисон).

Ёшлар:

Кумуш ва бронза: Алимардон Жамолдинов (Омниум ва очко тўплаш дастурларида)

Бронза: Самира Исмоилова (Омниум).

Қувонарлиси, аёллар ўртасидаги медисон гуруҳ пойгасида кумуш медални қўлга киритган Забелинская ҳамда Козиева жуфтлиги делегациямизга Париж-2024 Олимпия лицензияси йўлида 1080 рейтинг очкосини тақдим этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!