Вазирлик ишдан ҳайдаган бошқарма бошлиғи суд орқали яна вазифасига қайтди

Вазирлик ишдан ҳайдаган бошқарма бошлиғи суд орқали яна вазифасига қайтди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғини ғайриқонуний, деб топилган. Суд вазирликдан ишга тиклаш, мажбурий прогул учун 49 миллион 573 минг 333 сўм иш ҳақи, 20 миллион сўм маънавий зарар ундириш белгилаган.

Фуқаро Д.Исломова Бош прокуратурага мурожаат қилиб, меҳнат ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.

Бош прокуратура томонидан фуқаронинг ҳуқуқларига оид масала фуқаролик иши билан бирга ўрганилиб, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажримига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.

Айтиб ўтиш керакки, фуқаро Д.Исломова Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Таълим сифатини мониторинги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Лекин у вазирнинг буйруғи билан ишдан четлаштирилган.

У эса судга мурожаат қилиб, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва етказилган маънавий зарар учун компенсация ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғини ғайриқонуний, деб топиш ва бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун 49 миллион 573 минг 333 сўм иш ҳақи, 20 миллион сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан эса мазкур ҳал қилув қарори хулоса қисмидаги “Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин” жумласи чиқарилиб, қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан эса ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси суднинг ажрими бекор қилиниб, даъво аризани pад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Бош прокурор ўринбосари протести асосида эса Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ушбу иш кўриб чиқилди. 2024 йил 20 августда чиқарилган ажрим билан Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилди.

Яъни, Д.Исломовани лавозимига тиклаш ҳақида судлов ҳайъатининг қарори қабул қилиниб, унинг меҳнатга оид ҳуқуқлари тикланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!