Мингдан ортиқ Ҳизбуллоҳ аъзоси пейжер портлашлари туфайли кўриш қобилиятини йўқотди

Мингдан ортиқ Ҳизбуллоҳ аъзоси пейжер портлашлари туфайли кўриш қобилиятини йўқотди

Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» шиа гуруҳининг деярли 1500 аъзоси пейжерларнинг портлаши туфайли кўриш қобилиятини йўқотди. Бу ҳақда Al-Hadath телеканали хабар берди .

The Times of Israel нашрининг ёзишича , Исроил миллий разведка хизмати Моссад шиаларнинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи пейжерларининг батареяларига портловчи моддалар ўрнатган ва уларни портлатиш билан шуғулланган.

Пейжерлар 17 сентябрь оқшомида портлаган. Натижада камида 4 минг киши тан жароҳати олди, 11 киши , жумладан 8 ёшли бола ва Ҳизбуллоҳ етакчиларидан бирининг ўғлини қутқариб бўлмади .

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохоналарни фавқулодда ҳолат режимига ўтишга чақирди .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!