Россия Исроил қўшинларининг Фаластиндан олиб чиқилишини қўллаб-қувватлайди

Россия Исроил қўшинларининг Фаластиндан олиб чиқилишини қўллаб-қувватлайди

Россия БМТ Бош Ассамблеясининг Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудини тарк этишини талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлайди . Бу ҳақда Россия Федерациясининг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя ассамблея йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости» .

Россия томони ҳужжат қоидаларини БМТ Низоми, унинг асосий органлари мандатлари, шунингдек, Россия Федерациясининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларига тўлиқ мос равишда амалга оширишга тайёр, дея таъкидлади Небензя.

Мазкур қарор лойиҳаси бўйича овоз бериш 18 сентябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!