Қозоғистон Тожикистонга рекорд даражада ғалла жўнатди

Қозоғистон Тожикистонга рекорд даражада ғалла жўнатди

Атиги 8 ой ичида Қозоғистон Республикаси етказиб берувчилари Марказий Осиё мамлакатларига 2,5 миллион тонна ғалла жўнатди. Уларнинг 1,8 миллион тоннаси Ўзбекистонга, 600 минг тоннаси Тожикистонга, 100 минг тоннаси Туркманистон ва Қирғизистонга жўнатилди, деб хабар беради @sputnikKZ.

"Сентябр ойининг 12 кунида Марказий Осиё мамлакатларига 132 минг тонна жўнатилди - бу 2023 йил сентябрь ойига нисбатан 2,5 баробар кўп. Ой охирига келиб дон етказиб бериш ҳажми қарийб 250 минг тоннани ташкил этади", - дейилади Қозоғистон миллий темирйўл компанияси хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!