Ўзбекистонликлар Словакия, Венгрия, Хорватия ҳамда Россияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Словакия, Венгрия, Хорватия ҳамда Россияга ишга таклиф қилинмоқда

20 ёшдан 46 ёшгача бўлган Ўзбекистонликлар Словакия, Венгрия, Хорватия ҳамда Россиядаги жами 9,5 мингдан ортиқ иш ўрнига таклиф этилмоқда.

Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Словакиядаги автомобиль заводига 5 минг нафар, ишлаб чиқариш заводларига 1 минг нафар ишловчи мутахассислар, 500 нафар электрик ва пайвандчилар (соҳада 3 йиллик тажриба талаб этилади), 550 нафар фура ва кара ҳайдовчилари таклиф қилинмоқда. Ойлик маош 1000 евродан 2400 еврогачани ташкил этади.

Қурилиш соҳаси учун бетоншик, арматуршик, маналитчилар Хорватиядаги ишларга таклиф қилинади. Ойлик маош — 1000 АҚШ долларидан 2 500 АҚШ долларигача.

Венгрия авто эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш заводи учун мутахассислар, «Самсунг» заводи омборларида ишловчи ишчилар ҳамда Атом электростанцияси қурилиши учун мутахасисларни ишга жалб қилмоқда. Ойлик маош — 1000 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларигача.

Россиядаги қурилиш ишларига 2000 нафар, ишлаб чиқариш ишларига эса 1000 нафар фуқаро қабул қилинади. Ойлик маош 900 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигачани ташкил этади.

Мазкур бўш иш ўринлари учун номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!