Украинага бериладиган рухсат "қизил чизиқ" эмас — Йенс Столтенберг

Украинага бериладиган рухсат "қизил чизиқ" эмас — Йенс Столтенберг

Украинага бериладиган рухсат "қизил чизиқ" эмас, деди Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Times газетасига берган интервьюсида Киевга узоқ масофали ракеталардан Россиянинг ичкари ҳудудларида фойдаланишга рухсат бериш вазиятни кескинлаштирадиган "қизил чизиқ" бўлмаслигини айтди.

"Путин ҳозиргача ҳам кўп марталаб “қизил чизиқ” ҳақида гапирган, можарода НАТО иттифоқчиларининг бевосита иштироки бўйича огоҳлантиришлар берган, лекин кескинликка бормаган”, — дея Столтенбергнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Бош котиб Киевга узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат беришни қўллаб-қувватлаган Буюк Британия ва Франция каби давлатларга қўшилишини айтди. Шу билан бирга, у Украина томонининг ракеталардан чуқур нишонларга зарба беришда фойдаланиши Шимолий Атлантика иттифоқини Россия билан зиддиятга тортмаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!