Германияда транспорт соҳасида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз касбга ўргатилади

Германияда транспорт соҳасида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз касбга ўргатилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг “DB Engineering Consulting Operations Group” компанияси ўртасида айни мақсадга қаратилган баён имзоланди.

“Deutsche Bahn” – Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100 фоиз давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 миллиард 303 миллион еврони ташкил қилади.

Эндиликда Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

–Темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз бор ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни “Deutsche Bahn” тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз, – деди Нико Варбанофф.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!