Руминия парламентида номаълум шахс ёнғин содир этди, 300 киши эвакуация қилинди
Руминия парламенти залларидан бирида номаълум шахс шишадан бензин сепиб, уни ёқиб юборди.
Бу ҳақда Agerpres агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида иш юритиш буюмлари ва кийим-кечак ёниб кетган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган. Сигнал чалинганидан сўнг дарҳол ўт ўчирувчилар етиб келди ва бинодан 300 га яқин одам эвакуация қилинди, дейилади хабарда.
Пойтахт фавқулодда вазиятлар инспекцияси вакили Стефан Эдуарднинг сўзларига кўра, ёнғин ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган Константин Бранкус залида келиб чиққан ва тахминан 30 квадрат метр майдонни қамраб олган. Ёнғин ўчирилди, аммо тутун қолмоқда.
Полиция ўт қўйган шахсни қидирмоқда, унга 2 йилдан 7 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).