Нигерияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Нигерияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Нигерия марказида автобус ҳалокатида 40 киши, жумладан 15 бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари маълум қилди.

"Ўн беш нафар бола воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган қирқ саккиз нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди... Кейинроқ яна ўн киши олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди, кейин яна бир қанча жабрланувчилар шифохонада вафот этди", деб хабар беради нашр.

Қайд этилишича, Кадуна штатида 63 нафар болани олиб кетаётган автобус бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Ҳайдовчи ҳаддан ташқари тезлик ва ортиқча юк туфайли бошқарувни йўқотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!