“Ўзбеккўмир” мутасаддиси: Бу йилги кўмир сифати 15-20 фоизгача яхшиланади, нархи эса...

“Ўзбеккўмир” мутасаддиси: Бу йилги кўмир сифати 15-20 фоизгача яхшиланади, нархи эса...

Кеча, АОКА мажлислар залида "Кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалалари"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Эркин Якубов ҳам аҳоли учун яхши янгиликларни маълум қилди.

Унинг айтишича, ушбу мавсумдан бошлаб кўмир сифати бўйича назорат кучайтирилган. Бу бўйича 20-25 нафар ишчи бириктирилган бўлиб, улар қазиб олинган кўмирни ортиқча моддалардан тозалаш билан шуғулланади. Бу билан жорий йилдаги кўмир сифати 15-20 фоизгача яхшиланади. Шуни айтиб ўтиш керакки, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун энг сифатли кўмир етказиб берилади. 

"Нархлар ўтган йилидаги қиймат бўйича ўзгаришсиз қолдирилди. Шунингдек, кўмир етказиб берувчилар учун яратилган темир йўл имтиёзлари сабабли Қозоғистондан импорт қилинадиган кўмир маҳсулотлари нархларининг ҳам ошириб юборилмаслиги бўйича музокаралар олиб бориляпти", - дея нархларнинг оширилмаслигини таъкидлаб ўтди у.

Маълумот учун, ўтган йилги мавсумда 1 тонна кўмирнинг омборхоналардан реализация қилинадиган чакана нархи 300 минг 300 сўм, брикет нархи эса 412,5 минг сўмни ташкил этган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!